Лола Каримова-Тиллаева отасининг қабрини зиёрат қилиш чоғида юз берган таъсирли ҳолат ҳақида сўзлаб берди

20:26, 08 октябрь

Бугун 8 октябрь куни Татьяна Каримова, Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Темур Тиллаев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш учун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди. Зиёрат чоғида рўй берган таъсирли ҳолат интернет фойдаланувчилари қалбини ларзага келтирди.

“Бугун турмуш ўртоғим ва онажоним билан биргаликда раҳматли отамнинг қабрларини зиёрат қилдик. Ўша дамларда қалбимиздан кечган ҳиссиётларни сўз билан ифодалаш қийиндир. Қўлимдаги гулга келиб қўнган оқ капалакни биз дадамларнинг у дунёлари обод эканлигининг рамзи дея қабул этдик. Қаерда бўлмайин, улар ҳамиша қалбимдалар”,—деб ёзди Лола Каримова-Тиллаева.



 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!