ЖЧ–2018. Англия терма жамоаси янги бош мураббий қўли остида Мальтани мағлубиятга учратди (Видео)

23:45, 08 октябрь

УЕФА минтақаси – Европадан ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи "F" гуруҳи 2-турида Англия терма жамоаси Мальтага қарши баҳс олиб борди.

Гарет Саутгейт бош мураббийлиги остида майдонга тушган инглизлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга 29-дақиқада Даниэль Старриж ҳамда 38-дақиқада Деле Алли муаллифлик қилди.

ЖЧ–2018 саралаши. “F” гуруҳи, 2-тур

Англия – Мальта 2:0

Голлар: 1:0 – 29 Старриж, 2:0 – 38 Алли.

Англия – Харт, Стоунз, Бертран (Роуз, 19), Уокер, Кэйхилл, Алли, Хендерсон, Лингард, Уолкотт (Рэшфорд, 68), Старриж (Варди, 74), Руни.

Мальта – Хогг, Камиллери, Мускат, Борг, Аджиус, Кристенсен, Мускат, Фенеч, Шиберрас, Эффионг, Шембри.

Огоҳлантиришлар: Борг (55).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!