ЖЧ–2018. Германия ўз майдонида Чехияни йирик ҳисобда мағлубиятга таслим қилди (Видео)

08:35, 09 октябрь

Германия терма жамоаси ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи 2-турида Чехия футболчиларини ўз майдонида қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилди. Германия терма жамоаси таркибида Томас Мюллер дублга эришган бўлса, Тони Кроос битта гол киритишга муваффақ бўлди.

Германия ўтказилган икки турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳида пешқадамга айланди.

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи, 2-тур

Германия – Чехия 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар:  1:0 – 13 Мюллер, 2:0 – 49 Кроос, 3:0 – 65 Мюллер. 

Германия – Нойер, Боатенг, Хектор (Хеведес, 68), Хуммельс, Киммих, Хедира, Кроос (Гюндоган, 76), Ўзил, Дракслер (Брандт, 80), Гетце, Мюллер.

Чехия – Вацлик, Сивок, Новак, Сухи, Кадержабек, Петржела (Скалак, 69), Павелка (Дроппа, 63), Дочкал, Горшава, Крейчи, Видра (Кадлец, 76).

Огоҳлантиришлар:   Кадержабек (19), Павелка (54).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!