“Барселона” Неймарнинг трансфер нархини 250 млн евро қилиб белгилайди

20:50, 09 октябрь

“Барселона” жамоаси раҳбарияти яқин кунларда клуб ҳужумчиси неймар билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, брализиялик футболчининг янги шартномаси 2021 йилгача узайтирилади. Унинг трансфер нархи эса 250 млн евро қилиб белгиланиши кўзда тутилган.

Қайд этиш керакки, томонлар ўзаро келишувга эришган ва тез орада ушбу ҳужжатлар расмийлаштирилади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!