ЖЧ–2018. Италия иродали тарзда Македонияни мағлубиятга учратди (Видео)

08:34, 10 октябрь

Европа минтақасидан ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи “G” гуруҳи 3-турида Италия терма жамоаси сафарда Македония футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Қизғин кураш ва голларга бой кечган ўйинда Италия терма жамоаси 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Ғолиблар сафида Чиро Иммобиле ҳақиқий қаҳрамонга айланди.

Унинг сўнгги дақиқада киритган голи Италияга қимматли уч очкони тақдим қилди.

ЖЧ–2018 саралаши. “G” гуруҳи, 3-тур

Македония – Италия 2:3 (0:1, 2:2)

Голлар: 0:1 – 24 Белотти, 1:1 – 57 Несторовски, 2:1 – 59 Хасани, 2:2 – 75 Иммобиле, 2:3 – 90 Иммобиле.

Македония – Богатинов, Мойсов, Шиков, Ристевски, Алиоски, Хасани (Трайчевски, 84), Жута (Ибраими, 46), Спировски, Ристовски, Пандев, Несторовски (Петрович, 68).

Италия – Буффон, Бонуччи, Романьоли, Де Шильо, Бардзальи, Верратти, Бонавентура (Пароло, 64), Кандрева, Бернардески (Сансоне, 64), Белотти (Эдер, 84), Иммобиле.

Огоҳлантиришлар: Алиоски (40), Спировски (53), Ибраими (66), Пароло (70), Петрович (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!