ЖЧ–2018. Испания қийинчиликсиз Албанияни мағлубиятга учратди (Видео)

08:56, 10 октябрь

УЕФА минтақасида ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “G” гуруҳи 3-турида Испания терма жамоаси сафарда Албания меҳмони бўлди.

Мазкур учрашувнинг 55-дақиқасида Диего Коста, 63-дақиқада Нолитонинг голлари "қизил фурия"га ишончли ғалабани олиб келди. “D” гуруҳнинг яна бир ўйинида Италия сафарда Македонияни бир амаллаб 3:2 ҳисобида таслим қилди.

ЖЧ–2018 саралаши. “G гуруҳи, 3-тур

Албания – Испания 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 55 Диего Коста, 0:2 – 63 Нолито.

Албания – Бериша, Леняни (Алийи, 46), Маврай, Гимсити, Лиля, Роши, Жака (Хука, 75), Хусай, Мемушай (Баша, 68), Аголи, Балай.

Испания – Де Хеа, Рамос (Мартинес, 80), Пике, Монреаль, Коке, Алькантара, Иньеста (Иско, 78), Витоло (Нолито, 60), Бускетс, Сильва, Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Алькантара (25), Аголи (45), Маврай (70).

<iframe width="500" height="300" src="https://www.youtube.com/embed/5p1L0ajUnVk" frameborder="0" allowfullscreen></iframe>

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!