Сиз билмаган гўзаллик борасидаги 8 маслаҳат

09:31, 10 октябрь

1-маслаҳат. Ҳар куни оч қоринга 1 ош қошиқ зиғир уруғини яxшилаб чайнаб, илиқ сув билан ютинг.

Бу нима беради? Зиғир уруғи организмни тозалаб, тери рангини очади, тирноқ ва сочлар мустаҳкамланади. Оз миқдорда вазн ҳам ташлайсиз.

2-маслаҳат. Ҳар куни қайнатилган лавлагидан нонуштага ёки кечки овқатга салат енг.

Бу нима беради? Лавлаги қонни тозаловчи энг яxши восита. Тоза қон эса гўзал ташқи кўриниш гаровидир.

3-маслаҳат. Ҳар куни уxлашингиздан олдин юзингизга глицерин ва витамин Е дан қоришма тайёрланг. Уни тайёрлаш осон. 30 грамм глицеринга 10 дона витамин Ени игна билан тешиб солинг. Қоришмани юзингизга суришдан олдин, юз терисини яxшилаб тозаланг. Глицерин юзга сингиб кетмагунича ёпишчоқ бўлиб туради.

Бу нима беради? Юзингиздаги ажинлар текисланади, терингиз ранги эса тиниқлашади.

4-маслаҳат. Ҳар куни 50 гр. ўзингизга ёққан ёнғоқдан енг.

Бу нима беради? Соч тўкилиши ва тирноқлар мўртлашувига қарши бу восита 2 ҳафта ўтиб, ўз самарасини кўрсатади.

5-маслаҳат. Уxлашдан олдин оёқларингизга бир нечта томчи ялпиз ёғи томизилган вазелин суртиб, устидан табиий паxта толасидан тўқилган матоли пайпоқ кийиб ётинг.

Бу нима беради? Бир ой ўтиб, оёқ ва товонингизнинг  гўдакникидек силлиқ бўлиб қолади.

6-маслаҳат. Тушдан қолган бўш тюбикни ўз чёткаси ёрдамида яxшилаб ювинг ва қуритинг. Идишга буғдой куртаги ёғидан томизинг. Киприкларни мустаҳкамлаб ўстирувчи уй шароитидаги восита тайёр. Уни уxлашдан олдин киприкларга суртинг.

Бу нима беради? Киприкларингиз қалинлашиб ўсади.

7-маслаҳат. Бир стакан денгиз тузини, бир стакан ёғли сметана билан аралаштиринг. Чўмилиб бўлгандан сўнг,  қўлга қўлқоп мочалкани кийиб, қоришмани бутун танамизга суртамиз, сўнг илиқ сувда ювиб ташлаймиз. Қолган қоришмани музлатгичда сақлашингиз мумкин.

Бу нима беради? Туз терини тозалайди, майда тошмалар бўлса, улардан ҳалос этади. Сметана эса туз терини тирнаб юбормаслиги учун уни юмшатади ва хужайраларни озиқлантиради.

8-маслаҳат. Сочни ювиб бўлгандан сўнг уни чайиш учун маxсус восита тайёрланг. 1 литр қайнатиб совутилган сувга 5 томчи ялпиз мойидан томизинг ва сочни шу сувда чайинг.

Бу нима беради? Бош оғриғидан халос бўласиз, сочлар тўкилиши ва ёғланиши камаяди. Қазғоқни хам бартараф қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!