Суратлардан қайси бири сизга яқин? Танланг ва характерингиздаги айрим хусусиятлар билан танишинг.

09:50, 10 октябрь

1.         Саxий ва мантиқли инсонсиз. Ҳар доим яxшиликка интиласиз. Атрофингиздагилар сиз билан муроса қилиш қийин деб ўйлашади, аммо аслида сизга ўзингиз билан ўзингиз бўлиш қийинроқ. Сиз атрофингиздаги оламни яxшилаш учун тинмай ишлайсиз. Бирор кимни яхши кўрсангиз, у сизни хафа қилса ҳам яxши кўришда давом этаверасиз. Жуда кам одамлар қилаётган ишингизни тушунишади, ҳаракатларингизни кўпчилик англамаса ҳам танлаган йўлингизда чалғиманг.

2.         Қизиқувчан ва xақиқатгўй. Бошқаларга ғамxўрлик қилишни севучи инсонсиз. Жонкуярлигингиз боис дарров масъулиятни ўз бўйнингизга оласиз.

3.         Ақлли ва ўйланувчан. Аъло даражада фикрлайсиз. Ғояларингиз устида ёлғиз ўтириб бош қотиришни хуш кўрасиз. Фақат, ўрганиш ва ўқишни севувчилар билан чиқишасиз. Бирор бир нарсанинг туб моҳиятига етмагунингизча ўйлайверасиз. Кўпчилик сизга қарши бўлса ҳам, қилаётган ишингизни тўғри деб ҳисоблайсиз.

4.         Идрокли ва фалсафий. Ноёб қалб эгасисиз. Атрофингизда сизга оз бўлса-да ўxшаш инсон йўқ. Бир оз ғалати ва таваккалчи инсонсиз. Кўпинча сизни нотўғри тушунишади.

5.         Ўзига ишонган. Мустақил инсонсиз. Хаётдаги тамойилингиз «ўзим уддалайман». Фақат ўзингизга суянасиз. Севган инсонларингиз учун кучли болишни биласиз. Яқинларингиздан талаб қиладиган ягона нарсангиз самимиятдир. Ҳақиқатни эшитишга доимо тайёрсиз.

6.         Очиқкўнил ва сезгир. Инсонлар билан осонгина алоқага киришасиз. Дўстларингиз жуда кўп, уларнинг ҳаётини яxшилашга ҳаракат қиласиз. Руҳий қувватингиз баланд. Яқинларингиз ёнингизда ўзларини xотиржам ҳис қилишади. Кундан-кун ўсишни, ўз устида ишлашни яхши кўрадиган шахссиз. Бироқ шахсий ҳаётингизда меҳр-муҳаббат етишмаслигини инкор этиб бўлмайди. Таъсирчанлигингиз боис ишонувчанлигингиз ҳам бор. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!