Хитой шарқида тўртта турар-жой қулади

09:57, 10 октябрь

Чжэцзян провинциясида тўртта турар-жой қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб ёзади душанба куни “Чжэцзян цзиши бао” нашри.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан 4.00 душанба куни содир бўлди.

Аввалроқ Синьхуа агентлиги олти киши қутқарилгани ҳақида хабар берди. “Чжэцзян цзиши бао” маълумотларига кўра, вайроналар остидан тўққиз киши қутқариб қолинган ва зудлик билан касалхонага етказилган, аммо тўрт киши кейинроқ вафот этди.

Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, унда умумий ҳисобда 700 киши ва спецтехника қатнашди.

Воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Аввалроқ Синьхуа агентлиги вайронлара остида 20 киши борлигини маълум қилганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!