Хитой терма жамоаси Ўзбекистон билан баҳс олиб бориш учун Тошкентга етиб келди

10:07, 10 октябрь

Осиё қитъасида ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин ўтказиш учун Хитой терма жамоаси Тошкентга етиб келди.

Гао Хонгбо бошчилигидаги Хитой терма жамоаси 11 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистонга қарши майдонга тушишади. Хитой сафида Ўзбекистон билан ўйинга қуйидаги футболчилар тайёргарлик кўришмоқда:

Дарвозабонлар: Янг Зи ("Бейжинг Гоан"), Гу Чао ("Жиангсу Сунинг"), Ян Жунлинг ("Шанхай СИПГ").

Ҳимоячилар: Ду Веи ("Хебеи"), Фенг Ксиаотинг ("Эвергранд"), Рен Ханг ("Хебеи"), Жанг Ченг Донг ("Бейжинг Гоан"), Ли Ксюэпенг ("Эвергранд"), Жао Мингжиан ("Шандон Луненг"), Жианг Зипенг ("Гуанчжоу РФ").

Ярим ҳимоячилар: Ю Хаи ("Шанхай СИПГ"), Хао Жунмин ("Шандон Луненг"), Ву Ксю ("Жиангсу Сунинг"), Ву Леи ("Шанхай СИПГ"), Хуанг Бовен ("Эвергранд"), Жианг Нинг "(Хебеи"), Кай Хуиканг ("Шанхай СИПГ"), Занг Хизе ("Бейжинг Гоан"), Занг Ксиаобин ("Жиангсу Сунинг").

Ҳужумчилар: Гао Лин ("Эвергранд"(, Янг Ксю ("Шандон Луненг"), Жанг Юнинг ("Витесс", Голландия).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!