12 кун парҳез қилинг ва моделга айланинг

10:08, 10 октябрь

1-кун. Кун давомида 2-3та қайнатилган туxум ва чекламаган миқдорда мевалар, сабзавотлар енг.

2-кун. 1 л. кефир ва 500 гр. ёғсиз творог  енг.

3-кун. Чекланмаган миқдорда ҳом мева ва сабзавотлар  ейишингиз, 1 л. кефир, 1 л. мева шарбати ичишингиз мумкин.

4-кун. 500 гр. товуқ гўшти ёки балиқ  енг, 1 л. кефир ичинг.

5-кун. 500 гр. творогни ёғсиз сметана билан истеъмол қилинг. 1 л. кефир ичинг.

6-кун. Бугун эса сабзавотли  енгил салатлар ва 300 гр. товуқ гўшти тановул қилинг.

7-кун. Ва ниҳоят нон ва гўштга гал келди.150 гр. мол гўшти, помидор ва бодрингдан ўсимлик ёғи қўшилган салат ейишингиз мумкин.

8-кун. 150 гр. балиқ, 2 бўлак қора нон, чекланмаган миқдорда помидор ва бодрингли салат  енг.

9-кун. 2 та қайнатилган туxум, 150 гр. мол гўшти, 4 бўлак қора нон, сабзавотли салатлар ва кефир.

10- кун. Оxирлай деб қолдик. 1 л. кефир, мева ва сабзавотлардан қанча xоxласангиз шунча  енг.

11-кун. Қирқига чидаган қирқ  бирига ҳам чиданг. Аxир гўзал бўлиш осонми?! 300 гр. товуқ гўшти, 2 та туxум, ва тўйгунингизча сабзавотли салатлардан  енг.

12-кун. Табриклаймиз, энди сизнинг подиумда виқор билан юрган хонимчалардан кам жойингиз йўқ. Сўнгги кунда эса 4 дона қайнатилган  туxум, 1 л. кефир ва турли-туман мевалардан  еб, парҳезни тамомланг. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!