“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос Испания термаси сафида жароҳат олиб, 1 ойга сафдан чиқди

10:27, 10 октябрь

Испания терма жамоаси ҳамда Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Албанияга қарши (2:0) кечган ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 3-турида жароҳат олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Рамос ўйиннинг 80-дақиқасида майдонни тарк этган. Учрашувдан сўнг тиббий у кўрикдан ўтди. Унга тизза жароҳати ташхиси қўйилди.

Тиббий хулосаларга кўра,  Серхио Рамос бир ой майдонга туша олмаслиги мумкин. Шу тариқа, у “Реал”нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!