Жерар Пике Испания термасида нафақага қачон чиқишини маълум қилди

10:40, 10 октябрь

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике Албанияга қарши (2:0) ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 3-туридан сўнг термадаги фаолиятини қачон якунлашини маълум қилди. Бу ҳақда BBC Sport хабар бермоқда.

“Россиядаги ЖЧ–2018 турнири мен учун Испания термасидаги сўнггиси бўлади. Бу ҳақда кўп ўйладим ва қийин бўлишига қарамай қарорни қабул қилдим”, – дея маълум қилди “Барселона” футболчиси.

29 ёшли Пике Испания термаси сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Мамлакат термаси сафида у 85 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол киритган.

Жерар Пике, шунингек, Испания термаси таркибида 2010 йилги Жаҳон чемпионати ва 2012 йилги Европа чемпионати ғолиби бўлган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!