Теледебат пайтида Хиллари Клинтоннинг қошига қўнган чивин ижтимоий тармоқ юлдузига айланди

11:20, 10 октябрь

Теледебат пайтида Хиллари Клинтоннинг қошига қўнган чивин ижтимоий тармоқ юлдузига айланди, деб хабар берди “Russian.rt.com” нашри.

Хиллари Клинтоннинг қошига қўнган чивинни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир зумда сезиб қолишди. Улардан бири “Қани энди мен чивиннинг ўрнида бўлиб қолсам”, деб изоҳ қолдирган бўлса, иккинчиси “Ҳатто чивин ҳам Дональд Трампнинг пешанасига қўнишни истамайди”, деб ёзди, учинчиси эса “Хилларини қўллаб-қувватлашимни намойиш қиляпман! Телевизорга чиққанимга ҳалиям ишонмайман”, деб чивиннинг тилидан изоҳ қолдирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!