Неймар ёзда “Реал”нинг ақлбовар қилмас таклифини рад этагни маълум бўлди

11:26, 10 октябрь

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар ёзги трансферда “Реал Мадрид” жамоасидан жиддий таклифни рад этгани маълум бўлди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашрига таяниб, “Championat.com” хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, мадридликлар бразилиялик футболчига йиллик 32 млн евро маош ва 40 млн кўтарма пулини таклиф қилган. ПСЖ ва “МЮ” эса бунданда яхши – йилига 40 млн евро ва 40 млн евро кўтарма пули таклифини билдиган.

Маълумот учун, мазкур таклифлар Неймар “Барселона” билан шартномасини узайтирмасидан олдин берилганди. Айни дамда Неймар каталонияликлар сафида йилига қарийб 16 млн евро маош олмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!