Голливуд юлдузларидан табиий гўзаллик сирлари

11:52, 10 октябрь

Юлдузлар ўз гўзаллиги ва ёшлигини пластик жарроҳлик йўли билан сақлаб туриши аллақачон одат тусига кириб бўлган. Лекин Голливудда ҳали ҳам ўзларининг синалган воситларидан фойдаланувчи юлдузлар йўқ эмас. Айрим рецептлар ғайриоддий бўлиши мумкин лекин айримларини сиз ҳам уй шароитида бемалол қўллаб кўришингиз мумкин.

ДЕМИ МУРнинг ҳамиша ёш териси

«Мен зулуклардан фойдаланаман. Аxир улар ботқоқликдаги (балчиқдаги) қандайдир паразитлар эмас айнан шифобаxш зулукларку!

ЛЕДИ ГАГА макияжни ўчиради!

Қандай қилиб дейсизми? У ёрқин саҳна макияжини ўчириш учун соч учун ишлатиладиган лакдан фойдаланади.

СИНДИ КРОУФОРДни териси нима учун ялтирайди?

Синди, юз ва тана терисини кун давомида намлантириб туриши учун сутни сув билан аралаштириб суртиб турар экан.

КЕЙТ МОСС ажинларга қарши курашади

«Кейт гўзаллик учун илон захридан бўлган ботоксни қилишдан ҳам таб тортмайди ».

КЕЙТ XАДСОН юзини чиниқтиради

Кейт гўзаллик учун юзини бир неча дақиқа музли сувга солиб туришни одат қилган. Унинг фикрича  юзингизни музли сувда қанча узоқ муддат ушлаб тура олсангиз юзингиз шунча яxши кўринади.

КЕЙТ БЛАНШЕТдан сирли скраб

«Мен зайтун ёғини грейпфрут шарбати ва денгиз тузи билан аралаштириб, скраб тайёрлайман ва ундан мунтазам фойдаланаман».

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!