Турпнинг 7 фойдали хусусияти

12:04, 10 октябрь

Турпнинг 3 ҳил тури бор: қора ишки) турп, яшил (Марғилон) турпи ва дайкон (япон) турпи. Турп таркибида Б1, Б2 витаминлари мавжуд.  Бир дона турпда 1,9 гр. оқсил,  0,2 гр. ёғ,   6,5 гр. углеводлар бор.

1.     Турп шарбати ва асал (1:1) аралашмасини ўт пуфагидаги тошлардан халос бўлиш учун ичинг.  Бир кунда 0,5 ош қошиқдан бошлаб 2 ош қошиққача етказинг. Муолажа муддати –10 кун.

2.     Йўталга қарши турпни юпқа қилиб кесиб, устига шакар сепинг-да, ярим кунга қолдиринг. Чиққан шарбатини бир ош қошиқдан ҳар соатда қабул қилинг. Бу йўл билан йўталингизни тез ва осон даволайсиз.

3.     Турпни майда бўлакларга бўлинг, идишга солиб, шакар сепинг ва дуxовка печига 2 соатга қўйинг. Пайдо бўлган шарбатни докадан ўтказиб олиб, 2 чой қошиқдан 3-4 мартадан таомланишдан аввал ва уxлашдан олдин ичсангиз, шамоллашлардан қутуласиз.

4.     Турпни қуйидаги касалликларда истеъмол қилмаган маъқул:

  • ингичка ва йўғон ичак яллиғланишида;
  • ошқозон ва 12 бармоқли ичак ярасида;
  • жигар ва буйрак касалликларида;
  • гастритда.

5.     Озиш учун турпдан тайёрланган енгил салатлардан тамадди қилинг. Турпнинг очлик ҳиссини камайтирувчи хусусияти ҳам бор.

6.     Агар иштаҳангиз йўқ бўлса, ҳар кунги таомномангизга, албатта, яшил турпни қўшинг.

7.     Камқонмисиз, у ҳолда турп, лавлаги ва  сабзидан тайёрланган шарбатни ичинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!