Италянча таом - угра ва товуқ гўшти қиймасидан

12:17, 10 октябрь

Зарур масаллиқлар: 500 гр. товуқ гўшти қиймаси, 400 гр. қуш уяси шаклидаги угра, 1,5-2 стакан шўрва ёки сув, 1 бош пиёз, 1 донадан сабзи ва булғор қалампири, ўсимлик ёғи, туз, зираворлар.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўшти қиймасидан «ёнғоқ»лар ясанг.

2. Пиёз ва булғор қалампирини тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг. Сабзини қирғичдан ўтказинг. Кейин қиздирилган ўсимлик ёғида сабзавотларни қовуринг. Сув ёки шўрванинг ярмини солинг. Зираворларни ҳам қўшиб, паст оловда қайнатинг.

3. Энди уграларни жойлайсиз-да, қолган суюқликни қуясиз. Ва устидан қиймали ёнғоқларни териб, қопқоғини ёпиб, паст оловда димлайсиз. 25 дақиқаларда пишади.

4 кишилик

40 дақиқа

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!