Ўзбек актрисалари олган илк гонорарлари қанча бўлганини маълум қилишди

12:36, 10 октябрь

Ўзбек киносида ўз ўрнига эга бўлган таниқли актрисалар фаолият бошлаган илк даврда қанча гонорар олишган.

Мазкур савол билан Daryo.uz нашри журналисти актрисаларга мурожаат қилди. Қизиғи шундаки, айрим актрисаларимиз бутун бошли фильмдаги роли учун олмаган гонорарини айрим ҳамкасблари биргина клипда ишлашган.

Актриса Жамила Ғофурова

Адашмасам, 2012 йили «Дилхирож» номли фильмдаги ролим учун бугунги кун ҳолатига кўра тахминан 400 минг сўмга тенг биринчи гонораримни олганман.

Актриса Севара Солиева

2009 йилда суратга олинган «Пойма-пой» номли фильмдаги ролим учун 800 минг сўм атрофида гонорар олганман.

Актриса Зуҳра Солиева

2007 йилда суратга олинган «Бойвачча» фильмидаги ижроим учун 50 минг сўм гонорар олганим ёдимда…

Актриса Наргиза Абдуллаева

1998 йилда «Чархпалак» сериалидаги ролим учун 300 минг сўм гонорар олганман.

Актриса Ситора Алимжонова

Биринчи ўйнаган фильмимдан олган гонорарим эсимда йўқ. 2012 йилда суратга олинган «Кореялик келин» номли фильмдаги ролим учун эса 2,5 миллион сўмга яқин гонорар олганман — бу фаолиятимдаги иккинчи кино эди.

Актриса Шаҳло Темирова

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Чақалоқлар» қўшиғига ишланган клипда суратга тушганим учун 2 миллион сўмга яқин гонорар олганман.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!