Иордания қироли Назарбоев номли мукофотнинг илк лауреатига айланди

13:52, 10 октябрь

Иордания қироли Абдулла II ибн Ҳусайн ядро қуролсизланиши ва хавфсизлик чораларига қўшган хизмати туфайли Қозоғистон республикаси Назарбоев номли мукофотининг илк лауреатига айланди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Бу ҳақда Қозиғистон президенти Акордда бўлиб ўтган, фахрий ёрлиқларни топшириш маросимида маълум қилди. Расмий маросимда Австрия, Ватикан, Германия, Греция, Голландия, Швецария, Япония ва Қатарнинг мухтор элчилари иштирок этди.  

“Мен ядро қуросизланиши ва хавфсизликка қўшилган хизматлар учун махсус мукофотни таъсис этишга қарор қилдим. Бу Қозоғистоннинг халқаро мукофоти ҳисобланади. Махсус мукофот ҳар йили “Ядро синовларига қарши кураш куни”, яъни 29 август куни ўз эгаларига топширилади”, деди Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!