Мавсумга тавсия: Гриппга қарши вакцина касалликдан ҳимоя қиладими?

14:06, 10 октябрь

Эмланганлар“грипп”бўлмайдими?

Яқинда турмуш ўртоғимнинг иш жойидан гриппга қарши эмлашди. Энди болаларимни ҳам эмлатмоқчи эдим. Бироқ гриппга қарши эмлаш ҳақида деярли тушунчага эга эмасман. Неча ёшдан мумкин, қанча вақт  касалликдан ҳимоя қилади. Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз...

Комила А. Тошкент шаҳри

Дарҳақиқат, ҳаво ҳарорати совий бошлаши билан барча, айниқса болаларнинг шамоллаши, хусусан грипп касаллиги кенг авж ола бошлайди. Бундай ҳолатда ҳар ким ўзи билган ва синалган усуллардан фойдаланиб, касаликка қарши курашади. Биз ҳам юқоридаги мурожаатдан келиб чиққан ҳолда гриппга қарши эмлаш борасидаги бир қанча саволларга соҳа мутахассиси ёрдамида ойдинлик киритамиз. 

Ноябрь-март — грипп мавсуми
Д.Турсунова,Соғликни Сақлаш Вазирлиги Санитария эпидемилогия назорати Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари:  

— Грипп энг кенг ва тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, деярли дунёнинг барча мамлакатларда учрайди ва грипп вирусининг А, В ва С турлари мавжуд. Бу касаллик учун мавсумийлик хос бўлиб, асосан куз ва қиш ойларида кўп рўйхатга олинади. Грипп касаллиги кўрсаткичларини мавсумий кўтарилиши йилнинг ноябрь - март ойларига тўғри келади. Айни пайтда гриппдан ҳимояланишнинг энг самарали йўли бу касаликка қарши эмлашдир. 

Реслубликамизда гриппга карши эмлаш 1970 йилларда бошланган бўлиб, у вақтда касаликкақарши вакцина фақат интроназал, яъни бурун орқали томизилган. Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида ҳозирги кунда вакциналарнинг янги турлари ишлаб чиқарилган ва аҳоли орасида гриппга қарши эмлаш йилдан йилга ортиб бормоқда.

Кимлар эмланиши мумкин?
—  Энг аввало шуни айтиш керакки, грипп касаллигига барча ёшдагилар мойил, айниқса заиф, нимжон, яъни иммун ҳолати паст болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладор аёллар ҳамда сурункали хасталиклари бўлганларда яъни иммунитети паст кишиларда тез ривожланади ва оғир кечади. Шундан келиб чиқиб, эмлашга бирор тиббий чекловлар бўлмаса, 6 ойлик чақалоқдан бошлаб барча ёшдаги фуқароларни эмлаш мумкин.

“Гриппга қарши вакцинани қаердан олиш мумкин?”, “Вакцинанинг нархи қанча?” ва шу каби бошқа саволларга “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган 41-сонида жавоб олишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!