Жаҳонгир Отажонов: “Ҳеч қачон концертларим учун янги кийим сотиб олмаганман”

14:12, 10 октябрь

Жаҳонгир Отажонов концерт олди матубот анжуманида журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, хонанда концертларида янги кийим киймаслиги ҳақида ҳам гапирди.   

“Дунё саҳналаридаги концертларни кузатганимда бир нарсага амин бўлганман, уларда асосий мақсад — куй ва қўшиқ билан мухлисни ром қилиш. Бунинг учун эса аввало санъаткор ўзига ишониши керак. Томошабин икки соат жонли ижродаги концерт тугагани сезмай қолиши керак. Менинг концертларимдаги янгиликлар бу менинг янги қўшиқларим. Ортиқча ҳашамлар, саҳна безакларини ёқтирмйаман. Концертимда ҳатто янги либос ҳам киймайман, ўзимни қулай ҳис қилган кийимимда концерт бераман. Режиссёрлар билан ишламайман. Саҳнада ички туйғуларимга ва ўз ғояларимга ишонаман ва улар асосида иш тутаман, олдиндан сценарий ҳам бўлмайди. Олдиндан режалаштириб, ҳаракат қилиш учун киши актёр бўлиш керак, менда эса актёрлик қобилияти йўқ. Менда асосан импровизация. Баъзида мусиқачиларим ҳазиллашиб “асбобларниям ўзингиз чала қолинг” дейишади. 

Жаҳонгир Отажоновнинг бошқа қизиқарли саволларга оригинал жавобларини “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган 41-сонида ўқишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!