Уэйн Рунининг 6 яшар ўғли “Манчестер Юнайтед” футбол академияси аъзосига айланди

14:26, 10 октябрь

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Рунининг ўғли Кай отаси тўп сураётган “Манчестер Юнайтед” футбол клубининг болалар академияси аъзосига айланди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, “МЮ” болалар академиясида асосий жамоанинг бошқа бир футболчиси – Майкл Кэррикнинг ўғли Жейми ҳам шуғулланмоқда.

Маълумот учун, 30 ёшли Уэйн Руни 2004 йилдан буён манкунианлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!