Нигина Анорбоева: “Эгизак ўғилларнинг онаси бўлишни истайман”

14:28, 10 октябрь

“Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони актриса Нигина Анорбоева. Актриса оиласи ва бўлажак фарзандлари ҳақида шундай дейди: 

“Оила ҳар бир инсон учун энг муқаддас нарса бўлса керак. Унда ўзаро ҳурмат, муҳаббат бўлиши лозим. Келажакда Оллоҳ нечта фарзанд беришини билмайман, аммо эгизак ўғилларнинг онаси бўлишни жуда истайман. Уларнинг касбига тўхталадиган бўлсак, ниятим фарзандларимдан бири менинг касбим давомчиси бўлса. Майли, актёр бўлмасин. Бироқ санъатнинг бошқа йўналиши бўйича бўлса ҳам ижод оламида юришини орзу қиламан”.

“Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган 41-сонида лойиҳанинг тўлиқ талқинини ўқишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!