Бурятияда қадимий мўмиё ҳаракатга келди(Фото)

15:05, 10 октябрь

Бурятиянинг будда монастридаги видеокузатув камераси Шарқий Сибирь буддистларининг раҳнамоси бўлган, 1927 йилда вафот этган Хамбо-лама Итигэловнинг  мўмиёси ҳаракатланганини суратга олди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 

Бу ҳақда Пандито Хамбо-лама Дамба Аюшеев ўзининг Facebook саҳифасида хабар қолдирган.

“Сенсация! Хамба Лама Итигэловнинг мўмиёси ҳаракатга келиб, саройни айланиб юрибди. Бу воқеа 2016 йилнинг 9 октябрь куни, соат 20.05.51 да видеокузатув камерасида суратга олинган. Кузатув камераси қўйилгандан бери, бу мўмиёнинг илк маротаба қўзғалишидир”, деб изоҳ қолдирган Хамбо-лама. 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини “Нима учун мўмиё камуфляж кийган?” деган савол қизиқтирган. Улар бу мўмиё эмас, балки видеокузатув камераси ёнидан ўтиб кетаётган бино қоровули бўлса керак, деган фикрга келган. Баъзилар эса мурданинг ҳарбий кийим кийиши “Келажакда уруш бўлишидан” дарак берувчи белги, деб қабул қилган.

Будда динига сиғинувчилар учун бу мўмиё жуда муқаддас ҳисобланади. Ривоятларга кўра, Пандито Хамбо лама Даша-Жоржо Итигэлов 1927 йилнинг 15 июнь куни ўқувчиларини йиғиб, “нилуфар гули ҳолати”да ўтириб, вафот этганлар хотирасига бағишлаб ўқиладиган дуоларни ўқишни илтимос қилган. Шундан кейин абадий уйқуга кетган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!