«Узумзор» салати - романтика оқшом дастурхонига

16:24, 10 октябрь

Зарур масаллиқлар: 300 гр. қайнатилган товуқ гўшти, 150 грамддан қаттиқ пишлоқ, узум ва ёнғоқ,  3 дона қайнатилган тухум, майонез, туз.

Тайёрланиши: 1. Қайнатилган товуқ гўштини сомонча шаклида майдалаб тўғранг-да, стаканга солинг. Устидан озгина майонез соласиз.

2. Тухумни ҳам майдалаб тўғраб, салат устига солиб, яна майонездан «панжара» тортинг. Ёнғоқ мағзини қуруқ товада қовуриб олиб, майдалаб салат устидан сепасиз.

3. Қаттиқ пишлоқни қирғичдан ўтказиб, қўшинг. Салат юзини узум доналари билан безаб, идиши билан ярим соатга музлаткичга қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 15 дақиқа

3 кишилик

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!