4 ёшли хитойлик болакай ота-онасининг машинасини олиб қочди

16:24, 10 октябрь

Хитойлик 4 ёшли болакай ота-онасининг машинасини олиб қочди. Анча жойгача ҳайдаб бориб, машинани пачоқлашига бир баҳя қолди, деб хабар берди “Мir24.tv” нашри. 

Ҳодисани видеокузатув камераси суратга олган. Кадрда эркак ва аёлнинг бир неча дақиқага машина салонини тарк этгани акс этган. Улар машинадан тушган заҳоти, автомобиль ҳаракатга келган, рулда уларнинг 4 ёшли ўғли бўлган.

“Машинанинг юриб кетаётганини кўрганимиздан кейин қўрққанимиздан ортидан югурдик. Уни тўхтатишга ҳаракат қилдик, аммо бунинг уддасидан чиқолмадик. Фарзандимиз автомобиллар серқатнов бўлган катта йўлга чиқиб кетишидан жуда ҳам қўрқдик. Бахтимизга йўлда учраган йўловчилар уни тўхтатишга муваффақ бўлди”, дейди боланинг онаси.

Ҳодиса оқибатида бола жабрланмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!