Лондон клубларидан биридаги қўриқчилар қизнинг семизлигини баҳона қилиб, уни клубга киритмади

16:50, 10 октябрь

Британиялик 20 ёшли Бобби Жо Голдсмит (Bobbi Jo Goldsmith) туғилган кунини нишонлаш учун Лондондаги Libertine номли клубга буюртма берганига қарамай, қўриқчилар уни семизликда айблаб, ичкарига киритмади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

“Бу ҳолатдан жуда асабийлашдим, – деб маълумот берди қиз журналистларга, – Эшик ёнида турган қўриқчи бошдан-оёғимгача назар ташлаб, ичкарига кириш учун жуда семизлигимни баҳона қилди ва туғилган кунимни чиппакка чиқарди. Бу гаплар менга жуда ёмон таъсир қилди дея олмайман, аммо бу ҳолат бошқа қизларга маънавий зарар етказиши мумкин. 2016 йилда рўй бераётган бундай воқеа киши дилини хуфтон қилади”.

Қизнинг онаси қўриқчиларнинг ҳаракатидан норози бўлган. Қизининг кийимлар ўлчами 46 эканлигини, жисмоний машқларни мунтазам бажаришини, спорт мусобақаларида фаол иштирок этишини тушунтиришга ҳаракат қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!