Польшалик футболчи Аркадиуш Милик эртага жарроҳ столига ётади

17:23, 10 октябрь

Польша терма жамоаси ва “Наполи” клуби ҳужумчиси Аркадиуш Милик Данияга қарши (3:2) ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичида жароҳат олганди.

“iSport.ua” нашрининг хабар беришича, 22 ёшли футболчи эртага жарроҳ столига ётади. Унинг чап тизза хочсимон тўқималари узилган эди.  Буни неаполликлар матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

Футболчининг операциядан сўнг тикланиши учун камида бир ой керак бўлади

Жорий мавсумда Аркадиуш Милик А Сериянинг 7 ўйинида майдонга тушиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!