Гао Хонгбо: Аввалги натижалар тарихда қолди, эртанги ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз

22:29, 10 октябрь

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва Хитой учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Гао Хонгбо иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

“Аввало Хитой оммавий ахборот воситалари вакилларига, шунча узоқ йўл босиб келишгани учун алоҳида ташаккур айтаман. Эртага иккала жамоа учун қийин ва муҳим баҳс бўлади. Жанг Лингпенг сариқ карточкалар иккитага етгани боис майдонга туша олмайди. У Хитойда қолди, қолган барча футболчилар Тошкентда ва эртанги ўйинга тайёр”.

“Учта турдан сўнг бу босқичдаги жамоалар жуда тезкор футбол кўрсатишаётганини кўриш мумкин. Барча жамоалар жарима майдони атрофида ва унинг ичида самарали ўйнаяпти. Биз ўтказилган барча ўйинларни таҳлил қилиб чиқдик ва омадсиз ўйинларимиз сабабларини ўргандик”.

“Ушбу босқичда энди ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак. Олдинги натижалар қандай бўлган бўлсаса ҳам, улар тарихда қолган. Учинчи босқичда иштирок этаётганимиздан бахтиёрмиз. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳа, ўтган ўйинда ютқаздик. Футболчиларнинг ҳафсаласи пир бўлган бўлиши мумкин. Аммо шогирдларим бундай вазиятдан чиқиб кета олишади”.

“Бизнинг мураббийлар штабимизда техник гуруҳ мавжуд. Бу гуруҳ бизга Эрон билан ўйинни кузатди ва таҳлиллар қилиб чиқишди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Хитой Суперлигасида ўйнайдиган футболчилар бор. Улар сизларга ёрдам бериши мумкин. Бизда эса бундай футболчилар йўқ. Ўзбекистон сафида 9 ва 15-рақамли футболчилар хавфли. Лекин 15-рақамли футболчи эртага майдонга тушмайди”, – дейди Хитой терма жамоаси мураббийи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!