Эрталаб нонушта қилиш шарт! Мана, бунинг 9 сабаби

09:50, 11 октябрь
  1. Мия фаолияти учун. Эрталаб нонушта қилсангиз, кун давомида хабарларни эслаб қолиш қобилиятингиз ошади.
  2. Иммунитетни оширади. Ҳар куни нонушта қилишга одатлансангиз, иммунитетингиз ошади, натижада тушкунликка тушмайсиз, турли касалилкларга ҳам чалинмайсиз.
  3. Хавфсизлик учун. Аниқланишича, уйдан қорни тўқ чиққан кишилар автоҳалокатга камроқ учрар экан.
  4. Ишинигиз унади. Чунки сизда энергия захираси пайдо бўлиб, ишлаш лаёқатингиз 30 фоизга ошади. Яна, ишхонада то тушликкача нималардир еб, вақт сарфламайсиз.
  5. Организм фаоллашади. Эрталаб қорнимни тўйдириб олсам, ортиқча калорияларни «қўлга киритаман» деб ўйламанг. Аксинча, қанча кеч нонушта қилсангиз, шунча кеч иш бошлайсиз. Ва организм дангасалашади.
  6. Куч бағишлайди. Агар сиз тонгда ҳеч нарса емасликка одатланган бўлсангиз, кундан кунга организмингиз кучсизланади.
  7. Иштаҳангиз назоратда бўлади. Шифокорларнинг аниқлашича, эрталаб нонуштага тухум истеъмол қилсангиз, кун давомида камроқ овқат тановул қиларкансиз. Гречиха, гуруч ёки сули ёрмасидан бўтқа есангиз, ёғли таомларни инкор қиларкансиз.
  8. Гўзаллик учун. Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди. Натижада, ёғ йиғилади. Ва улар, соч, юзларингизда акс этади.
  9. Кайфиятингиз кўтарилади. Мусиқа тинглаб, нонушта тайёрлаш ва овқатланиш хуш кайфият бағишлаши аниқ!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!