ЖЧ–2018. Бельгия сафарда Гибралтарни йирик ҳисобда таслим қилди (Видео)

10:02, 11 октябрь

Европа қитъасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “H” гуруҳи 3-турида Гибралтар терма жамоаси ўз майдонида Бельгия футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда бельгияликлар Кристиан Бентекенинг хет-триги, Витцель, Мертенс ва Азарнинг голлари эвазига 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

ЖЧ–2018 саралаши. “Hгуруҳ, 3-тур

Гибралтар – Бельгия 0:6

Голлар: 0:1 – 1 Бентеке, 0:2 – 19 Витцель, 0:3 – 43 Бентеке, 0:4 – 51 Мертенс, 0:5 – 56 Бентеке, 0:6 – 79 Азар.

Гибралтар – Ибраим, Гарсия, Чиполина, Кассиаро, Оливеро, Кассиаро (Йоум, 86), Босио (Пайяс, 46), Уайзмэн, Уокер (Бардон, 80), Чиполина, Кассиаро.

Бельгия – Куртуа, Симан, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, Дефур, Феррейра Карраско (Шадли, 53), Азар, Витцель, Мертенс (Миральяс, 64), Бентеке (Батшуайи, 80).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!