Қариялар уйидаги 114 ёшли аёл 71 ёшли эркакка турмушга чиқди

10:12, 11 октябрь

Хитойнинг Уйғур автоном округи Синьцзяндаги қариялар уйлардан бирида 114 ёшли аёл ва 71 ёшли эркак турмуш қуришди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.

Эркак бўлғуси турмуш ўртоғини бир кўришда севиб қолганини тан олди. 50 йил олдин темирйўл ҳалокати оқибатида жиддий зарар кўрган пенсионернинг сўзларига кўра, унинг севгилиси у қариялар уйига тушганида биринчилардан бўлиб унга ғамхўрлик қила бошлаган.

Бироқ эркак аёлни рози қилиши учун бир йилдан ортиқ вақт кетди. Аёл таклифга рози бўлиши учун узоқ вақт талаб этилди.

Кексаларнинг тўйида ўнлаб тенгдошлари ва қариялар уйи ходимлари қатнашди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!