Имиджини ўзгартирган Хосила Раҳимова янги клипида гитара чалади(Фото)

10:17, 11 октябрь

Асосан фольклор йўналишида ижод қилувчи Хосила Рахимова рок йўналишида қўшиқ куйлади. “Хай- хая” деб номланган мазкур таронага клип ҳам суратга олинди. Унда хонанда бутунлай ўзгача қиёфада намоён бўлади, деб хабар беради “Shok.uz”.

Мазкур клипда хонанда умуман янги қиёфа, янги кўриниш ва ўзгача либосларда кўриниш беради. Аввалари  қўлида дўмбира кўтариб куйлаган Хосила Рахимова бу сафар гитара чалади. 

Нашрнинг хабар беришича, мазкур тарона ўзбек шоу-бизнесида рок ва фольклор йўналишлари уйғунлашган илк тарона ҳисобланади. 

Клипда хонанданинг имиджи бўйича Жамол Шарофутдинов, либослар бўйича эса рассом Севара Зуннунова ишлаган. 

Матн муаллифи Хаёт Шодмон, мусиқа муаллифи Фахриддин Алимардонов. Янги клип тез кунларда мухлислар эътиборига ҳавола этилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!