Тонгги туҳфа - творог ва майиздан пирог

10:18, 11 октябрь

Зарур масаллиқлар: хамирига: 3 стакан ун, 250 гр. сариёғ, 1 стакан шакар, 1 чой қошиқ истеъмол содаси; ичига солишга: 500 гр. творог, 1 стакан шакар, 100 гр. майиз, 3 дона тухум, 1 чой қошиқ ванилин.

Тайёрланиши: 1. Хамир учун мўлжалланган маҳсулотлар совуқ ҳароратда бўлишига эътибор беринг. Сариёғни майдалаб, унга қўшинг. Яхшилааб аралаштиргач, шакар ва исътемол содасини қўшасиз-да, хамир тайёрлайсиз. Хамирни целлофанга ўраб, бироз муддатга музтлаткичга қўясиз.

2. Творогни тухум, шакар ва ванилин билан кўпиртиринг. Яхшилаб кўпиртиргач, ивитилган майизни қўшинг.

3. Хамирни увадалаб, учдан икки қисмини тўртбурчак қолипга қоласиз. Атрофларини бироз кўтаринг. Сўнгра устидан творогли аралашмани қуйинг. Қолган хамир увоғини устидан сепиб, 180 даражада қиздирилган газ печига 40-50 дақиқага қўйинг.

1 соату 30 дақиқа

8 кишилик

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!