Ўзбекистонликлар иқтидори билан Россияни лол қолдиришда давом этмоқда (видео)

10:20, 11 октябрь

Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номли опера ва балет театри яккахони Рамиз Усмонов “Россия К” каналидаги “Катта опера” лойиҳаси иштирокчисига айланди, деб хабар берди “Мyday.uz” нашри.

8 октябрь куни “Россия К” каналининг кечки эфирида вокалчиларнинг янги мавсум “Катта опера” танловига старт берилди.

Бизнинг тенор Рамиз Усмонов бир қанча халқаро мукофотлар совриндори ҳисобланади. У 2012 йилда Алмати шаҳрида ўтказилган Б.Тулегенова номли танловнинг бош мукофотига сазовор бўлган. 2013 йилда Австрияда ўтказилган “Competizione dell`Opera” халқаро танловида 2-ўринни эгаллаган.

Бу дастур уч ой мобайнида ҳар шанба куни эфирга узатилади. Уни томоша қилиб, Рамиз Усмоновни қўллаб-қувватлаймиз.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!