"Ювентус" 10 ёшли фаластинлик вундеркинд билан шартнома имзолади (Видео)

10:25, 11 октябрь

Италия чемпиони "Ювентус" Норвегияда туғилган фаластинлик 10 ёшли Рашид Ал-Хажавийнинг интернетга жойланган роликларини кўриб, ёш футболчини Туринга таклиф қилди.

"Sports.uz"нинг хабар беришича, ота-онаси билан Туринга келган Рашиднинг ҳаракатлари "Ювентус" мураббийлари ва раҳбарларига маъқул келди ва болакай суперклубга қабул қилинди. Рашид Ал-Хажавий "Ювентус" болалар жамоасида тўп сурадиган бўлди.

Мутахассислар келажакда бу футболчи Криштиану Роналду ва Лионель Месси даражасига етишини айтишмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!