Режиссёр Шуҳрат Аббосов “Маҳаллада дув-дув гап” фильмининг янги талқинини суратга олмоқда

12:48, 11 октябрь

Таниқли режиссёр Шуҳрат Аббосов янги лойиҳага қўл урди. Янги фильм ҳақида батафсилроқ ахборот олиш учун “Дарё” нашри режиссёр билан боғланди.

«‘Маҳаллада дув-дув гап’ фильмининг замонавий талқинини суратга оляпмиз. Янги фильм номи ҳақида ҳали бир тўхтамга кела олганимизча йўқ, уни, эҳтимол, ‘Ана сюрпризу, мана сюрприз’ деб ҳам номланишимиз мумкин», — деди фильм режиссёри.

Шуҳрат Аббосовнинг қайд этишича, фильмда Ҳусан Шарипов ва Обид Асомовдан ташқари, актрисалар Муқаддас Холиқова, Мадина Мухторова ва яна бир қатор ёш актёрлар рол ижро этади.

Янги «Маҳаллада дув-дув гап»ни суратга олиш ишлари 10 кун Фарғонада, 10 кун Қўқонда, яна 10 кун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!