Ноодатий рецептлар

14:17, 11 октябрь

1. Помидор ва котлет

Пишган котлетларни иккига ажратилган помидор ичига жойлаб, устидан майонез ва пишлоқ қўйинг. Помидорнинг иккинчи бўлагини ёпиб, тиш ковлагич билан мустаҳкамлайсиз.

2. Конвертли сомса

Қатлама хамирдан суратдаги каби кесма ясаб, ичига қийма ва пишлоқ бўлагини қўйинг-да, тугинг.

3. Пишлоқли газак

Учбурчак шаклда кесилган пишлоқни помидор ва кўкатлар билан безатинг. Сўнг узунчоқ печенье билан бирлаштирсангиз кифоя.

4. Сосискали мини пицца

Думалоқ шаклда ёйилган хамир ичига қайнатилган сосискани жойлаб, суратдаги каби тугинг. Сўнг устидан кесиб чиқинг. Ичини помидор, майонез ва пишлоқ билан тўлдирасиз.

5. Шунақаси ҳам бўлади

Уваланувчи хамирни конуссимон қолипда пишириб олинг. Корж ичига колбаса, помидор, майонез ва пишлоқ солиб, 10 дақиқа газ печига қўясиз.

6. Қовурилган олма

Паракланган олмани халқа шаклида кесиб олиб, ун ва долчин аралашмасига ботиринг. Қиздирилган ёјда қовуриб, юзасига шакар сепинг.

7. Пиёзли гарнир

Бир бош пиёзни суратдаги каби кесинг. Унга ботириб, ўсимлик ёғида қовуриб олинг. Котлет ва тефтеллар учун қарсилдоқ гарнир бўлади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!