Кўз қизарганда 10 чора

15:58, 11 октябрь
  • Нега кўзингиз қизаради? Қачон: эрталабми ёки иш жараёнидан кейинми? Саволларни ўйлаб кўринг. Кўздаги қизиллик кўз касалликлари, шамоллаш, аллергия билан боғлиқ бўлиши мумкин.
  • Кўз шиллиқ қавати қуруқлашиб қолса ҳам, қизиллик юзага келади. Кўзда қичишиш кузатилса, безовталиклардан дарак бўлади. Шунингдек, кондиционер, тамаки тутуни, ҳаво намлигининг меъёрда эмаслиги кабилар ҳам кўз қизаришини келтириб чиқаради.
  • Безовталикларни бартараф этишда кўз томчиларидан камроқ фойдаланинг. Иложи бўлса,  фақат шифокор буюрганларинигина танланг. Чунки мунтазам томчилардан фойдаланиш акс таъсир кўрсатиб, турли муаммоларга сабаб бўлади.
  • Кўз қовоқларини пардоз воситаларидан тозалаб олгач, иссиқ-совуқ ванна қилинг. Бунинг учун пахта бўлагини аввал қайнатиб илитилган сувда намлаб, кўз устига босиб туринг. 2 дақиқадан сўнг совуқ сувда намланган пахта билан алиштиринг.
  • Уйқуга ётишдан олдин кўз устига кўк чой дамламасидан компресс қилинг. 2-3 дақиқалик компрес кўз томирларига ижобий таъсир этади.
  • 1 ош қошиқ иттиканак (череда) ни 1 ст. қайнаб турган сувга дамланг. Илигач, докадан ўтказинг. Сўнг кўз устига компресс сифатида фойдаланишингиз мумкин. Бу усул айниқса аллергик ҳолатларда асқотади.
  • Паракланган барра бодринг ҳам кўзлар учун фойдали. Кўз терисини озиқлантириб, намлантиради. Қолаверса, куннинг исталган вақти бажариш мумкинлиги билан  ҳам қулай.
  • Кун давомида кўпроқ суюқлик ичинг. Аммо газланган бўлмасин. Наъматак, кўк чой, мева шарбатлари айни муддао.
  • Кўз толиқиши  юзага келмаслиги учун иш вақти кичик танаффус қилишга одатланинг. Бунда кўз учун турли машқларни бажариш мумкин. Масалан, нигоҳни кескин бошқа нарса ёки ҳолатга қаратиш.
  • Кўча-куйда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланинг. Бу нафақат кўзлар балки кўз атрофидаги тери учун ҳам асқатади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!