Юз териси турини аниқлаш учун мини тест

16:16, 11 октябрь

1. Чайинганингиздан сўнг юзингиз қандай ҳолатда бўлади?

А. Таранглашади;

Б. Ялтиллаб қолади;

В. Соғлом ва текис;

Г. Пешона ва даҳан қисми ялтиллаб, ёноқлар қуруқ лашади;

Д. Салгина қизаради.

2. Озиқлантирувчи пардоз воситаларидан фойдаланмасангиз нима ўзгаради?

А. Қуруқлашади, тери тортишиб қолади;

Б. Ёғлашиб кетади;

В. Меъёрий ҳолатда бўлади;

Г. Пешона ва дахан қисми ёғлашиб, ёноқлар табиий кўринишда бўлади;

Д. Тери таъсирчанлиги ортади.

3. Юзингизнинг тери катаклари қандай тузилган?

А. Деярли билинмайди;

Б. Катталашган;

В. Кўзгуда яққол кўзга ташланади, аммо пардоз қилинганида билинмайди;

Г. Юзнинг «Т» қисмида яққол кўзга ташланади, ёноқларда эса кичрайган;

Д. Баъзида билиниди, баъзида эса йўқ.

4. Истеъмол қилаётганларингиз юз терисига таъсир этадими?

А. Кўп миқдорда газланган ичимликлар юзимни қуруқлаштириб юборади;

Б. Ёғли таомлардан сўнг юзим ялтираб қолгандай бўлади;

В. Ҳеч қандай таъсири йўқ;

Г. Мева ва сабзавотлардан тановул қилмасам, пешона ва даҳан қисмида тошмалар юзага келади;

Д. Аччиқ таъмли егуликлардан сўнг юзим қичишади.

 

Юз терингиз қайси турга мансуб эканлигини билиш учун жавобларни қуйидагича белгиланг.

  • Жавоблар орасида  А ҳарфи кўп бўлса, демак юзингиз қуруқ.
  • Б жавоби кўп бўлса, юзингиз ёғли.
  • В жавоби етакчилик қилса, нормал юз терисига эгасиз.
  • Г жавоби устун бўлганида, аралаш турлдаги юз териси мавжуд бўлади.
  • Д жавоби кўп бўлганида эса юз терингиз таъсирчан турга мансубдир.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!