Рамзан Қодировнинг оиласида 12-фарзанд дунёга келди

16:18, 11 октябрь

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров 12-марта ота бўлди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, янги туғилган чақалоққа Абдуллоҳ деб исм қўйилган. Бу исм араб тилидан таржима қилинганда “Оллоҳнинг қули” деган маънони англатади. 

Бу Чеченистон раҳбарининг тўртинчи ўғли. Рамзан Қодиров мактаб давридан таниш бўлган Медни Айдамировага уйланган. Уларнинг уч нафар ўғиллари бор: Аҳмад, Зелимхон ва Адам. Шунингдек Рамзан Қодировнинг олти нафар қиз фарзандлари бор: Айшат, Хутмат, Хадижат, Табарик, Ашура, Карина. 

Қодировлар оиласи 2007-йилда оиласи юз ўгирган икки нафар ўғил болани асраб олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!