Клинтоннинг қошига қўнган пашшани жосусликда айблашди

16:27, 11 октябрь

Ижтимоий тармоқларда АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ҳамда Хиллари Клинтон ўртасидаги дебат ғолиби шубҳасиз пашша бўлди.

Аввалига у студия бўйлаб айланиб, Трампни нишонга олаётганди, бироқ кейин барбир қўниш учун Клинтонни танлади.

Ушбу видео эпизоди бир онда интернетда хитга айланди, уни фаол тарзда турли мамлакатларнинг фойдаланувчилари шарҳлашмоқда.

Бундан ташқари: пашшанинг “Твиттер”да ўз аккаунти пайдо бўлди. Ўзининг илк хабарида Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашини ва уни телевидениеда кўрсатишганлигига ишонмаганлигини ёзиб қолдирган.

Бундан ташқари шарҳларда “Бу пашша – Кремлнинг жосус агенти” деган ҳазиломуз таҳмин ҳам қолдирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!