Нурсултон Назарбоев даволанишда эканлиги айтилди

17:09, 11 октябрь

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев айни пайтда тиббий муолажа қабул қилмоқда. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати хабар берди.  

“Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев шамоллагани боис муолажа олмоқда”,—дейилади хабарда. 

Маълумот учун, 10 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!