Жозе Моуриньо “МЮ” раҳбариятидан мексикалик футболчини сотиб олишни сўради

17:13, 11 октябрь

“Манчестер Юнайтед” жамоаси устози Жозе Моуриньо клуб раҳбариятидан “Порту” ярим ҳимоячиси,  мексикалик Эктор Эррера сотиб олишни сўради. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 26 ёшли мексикалик футболчи қишки трансфер ойнасида манкунианлар аъзосига айланиши кутилмоқда.

Ёзда Эрреранинг хизматларига “Наполи” қизиқиш билдирганди, аммо футболчининг ўзи неаполликлар таклифини рад этган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Эррера 38 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!