ЖЧ–2018. Ўзбекистон термаси ўз майдонида Хитойни ишончли тарзда мағлубиятга учратди (Видео)

19:53, 11 октябрь 2016

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 4-турида Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида Хитой футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.

“Бунёдкор” стадионида ўтказилган ушбу ўйинда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, ҳамюртларимиз фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Марат Бикмаев ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада Отабек Шукуровнинг узоқдан берган зарбаси Хитой дарвозасига аниқ бориб тушди.

Ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси катта устунлик билан ҳаракат қилиб, муҳим 3 очкога эга бўлди. Мазкур ўйиндан сўнг вакилларимиз очколар сонини 7 тага етказиб, ҳозирча биринчи ўринга кўтарилиб олди. 

Ўзбекистон – Хитой 2:0

Голлар: М.Бикмаев (50), О.Шукуров (86)

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Марат Бикмаев, Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов.

Хитой: Янг Жи, Рен Ханг, Ду Вей, Фен Хиотинг, Ву Лей, Чай Хуйканг, Хоа Жунмин, Жоа Мингжиан, Сун Ке, Гоа Лин, Жианг Нин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!