Хитой терма жамоаси устози Ўзбекистон билан ўйиндан кейин истеъфога чиқишини айтди

08:13, 12 октябрь

Осиё қитъасидан ЖЧ–2018 турнирига 3-саралаш босқичи "А" гуруҳи 4-турида Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида Хитой футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матубот анжуманида меҳмонлар устози Гао Хонгбо иштирок этди.

“Энг аввало Хитой футбол федерацияси билан ўйиндан олдин бўлган суҳбатда сафардан ёмон натижа билан қайтадиган бўлсак, барча айбни мураббий ўз бўйнига олади деб келишгандик. Шундай экан, мазкур мағлубиятдан сўнг мен ўз лавозимимни тарк этаман ва умид қиламанки, ҳали футбол майдонларида учрашамиз”, – деб хитойлик мутахассис сўзларидан иқтибос келтиради Sports.uz.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан 2-ўринда бормоқда. Эрон 10 очко билан биринчи, Жанубий Корея 7 очко билан учинчи поғонада. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!