“Реал” ўзига тегишли “Сантьяго Бернабеу” стадионини реконструкция қилади

11:41, 12 октябрь

“Реал Мадрид” клуби 2017 йилда ўзига тегишли “Сантьяго Бернабеу” стадионининг реконструкциясини бошлайди. Бу ҳақда Fox Sports хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қайта қурилиш икки ярим йил давом этади ва 2020 йилгача тугатилади. “Реал” ўз режаларини амалга ошириш учун маҳаллий ҳукуматдан рухсат олган. Лекин стадион олдида меҳмонхона қуришга рухсат берилмади.

Реконструкция жараёнида аренанинг ўлчами ва баландлиги ўзгаради. Шунингдек, қайта қурилиш вақтида “Реал” музейи, стадион томи ва VIP хоналари ўзгаради.  Стадионнинг сиғими эса деярли ўзгармайди.

Мадрид клуби реконструкция учун 400 миллион евро сарфлаши кутилмоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!