Хитойда янги iPhone 7 эгасининг қўлида портлаб кетди

12:56, 12 октябрь

Хитойда Apple компаниясининг янги смартфони iPhone 7 эгасининг қўлида портлаб кетди, деб хабар беради “Вести”. 

Чжэнчжоу шаҳрида яшовчи йигит смартфон ёрдамида видеороликни суратга олмоқчи бўлганида портлади. Портлаш оқибатида смартфон қоқ ўртасидан иккига бўлиниб кетди.  Йигит эса  юзи ва қўлидан бир нечта жароҳат олди. Маълумотларга кўра, Apple компаниясининг Хитойдаги бўлинмаси портлаш ҳақидаги хабарни АҚШдаги штаб-квартирасига маълум қилган.  

Аввалроқ смартфонлар портлаш муаммоси Apple`нинг асосий рақиби Samsung Electronics компаниясида ҳам кузатилган эди. Сентябрь ойида компания портлаш хавфи сабабли Galaxy Note 7 смартфонлари сотувини тўхтатди. 

Хитой ОАВларининг ёзишича, iPhone 7`нинг портлаши Samsung смартфонлари портлашидан фарқ қилади. Чунки портлаш оқибатида iPhone 7`нинг батареяси зарарланмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!