2017 йилда учар автомобиль сотувга чиқарилади

14:31, 12 октябрь

Aeromobil компанияси учар автомобилларни 2017 йилда сотувга чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар беради “Gazeta.ru”.

Автомобиль прототипи 3 литр ҳажмли, 100 от кучига эга бензинли двигатель билан таъминланган. У 160 километр/соат тезликка эга бўлиб, 200 метр узунликдаги тасмадан ҳавога кўтарилиши мумкин. Ҳаводаги максимал тезлик — 200 километр/соат, парвоз давомийлиги — 700 километр.

Автомобиль бир неча юз минг евро туриши айтилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!